بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
86:1وَٱلسَّمَآءِ وَٱلطَّارِقِ
Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам
86:2وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلطَّارِقُ
Ториқ нималигини сенга не билдирди
86:3ٱلنَّجۡمُ ٱلثَّاقِبُ
У, нур сочиб турувчи юлдуздир
86:4إِن كُلُّ نَفۡسٍ لَّمَّا عَلَيۡهَا حَافِظٌ
Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса
86:5فَلۡيَنظُرِ ٱلۡإِنسَٰنُ مِمَّ خُلِقَ
Инсон нимадан яралганига назар солсин
86:6خُلِقَ مِن مَّآءٍ دَافِقٍ
У отилиб чиқувчи сувдан яралгандир
86:7يَخۡرُجُ مِنۢ بَيۡنِ ٱلصُّلۡبِ وَٱلتَّرَآئِبِ
У (сув) сулб (орқа умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир
86:8إِنَّهُۥ عَلَىٰ رَجۡعِهِۦ لَقَادِرٌ
Албатта, У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир
86:9يَوۡمَ تُبۡلَى ٱلسَّرَآئِرُ
Сирлар фош бўладиган кундадир
86:10فَمَا لَهُۥ مِن قُوَّةٍ وَلَا نَاصِرٍ
Бас (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир
86:11وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلرَّجۡعِ
Қайтувчи соҳиби бўлган осмон билан қасам
86:12وَٱلۡأَرۡضِ ذَاتِ ٱلصَّدۡعِ
Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам
86:13إِنَّهُۥ لَقَوۡلٌ فَصۡلٌ
Албатта, у (Қуръон) ажратувчи сўздир
86:14وَمَا هُوَ بِٱلۡهَزۡلِ
Ва у ҳазил эмасдир
86:15إِنَّهُمۡ يَكِيدُونَ كَيۡدًا
Албатта, улар ҳийла қиладир
86:16وَأَكِيدُ كَيۡدًا
Ва Мен ҳам «ҳийла» қилурман
86:17فَمَهِّلِ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَمۡهِلۡهُمۡ رُوَيۡدَۢا
Бас, кофирларга муҳлат бер. Ҳа, уларга озгина муҳлат бер
Translation: Alaaudeen Mansour.