بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
84:1إِذَا ٱلسَّمَآءُ ٱنشَقَّتۡ
Вақтики, осмон ёрилса
84:2وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ
У(осмон) ўз Роббисига қулоқ осди, бўйсунди ва шундоқ бўлиши керак эди
84:3وَإِذَا ٱلۡأَرۡضُ مُدَّتۡ
Ва вақтики, ер чўзилса
84:4وَأَلۡقَتۡ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتۡ
Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса
84:5وَأَذِنَتۡ لِرَبِّهَا وَحُقَّتۡ
У(ер) ўз Роббисига қулоқ осди, бўйсунди ва шундоқ бўлиши керак эди
84:6يَٰٓأَيُّهَا ٱلۡإِنسَٰنُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدۡحًا فَمُلَٰقِيهِ
Эй инсон! Албатта, сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўласан ва охири унга йўлиқасан ҳам
84:7فَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ بِيَمِينِهِۦ
Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса
84:8فَسَوۡفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا
Тезда, осонгина ҳисоб қилинур
84:9وَيَنقَلِبُ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا
Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур
84:10وَأَمَّا مَنۡ أُوتِيَ كِتَٰبَهُۥ وَرَآءَ ظَهۡرِهِۦ
Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафдан берилса
84:11فَسَوۡفَ يَدۡعُواْ ثُبُورًا
У тезда ўзига ҳалокатни чақирур
84:12وَيَصۡلَىٰ سَعِيرًا
Ва қизиб турган дўзахга кирур
84:13إِنَّهُۥ كَانَ فِيٓ أَهۡلِهِۦ مَسۡرُورًا
Чунки, у (бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди
84:14إِنَّهُۥ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ
Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди
84:15بَلَىٰٓۚ إِنَّ رَبَّهُۥ كَانَ بِهِۦ بَصِيرًا
Ҳа! Албатта, Робби уни доим кўриб турувчи эди
84:16فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلشَّفَقِ
Шафақ билан қасамки
84:17وَٱلَّيۡلِ وَمَا وَسَقَ
Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки
84:18وَٱلۡقَمَرِ إِذَا ٱتَّسَقَ
Ва тўлин ой билан қасамки
84:19لَتَرۡكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٍ
Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар
84:20فَمَا لَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ
Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар
84:21وَإِذَا قُرِئَ عَلَيۡهِمُ ٱلۡقُرۡءَانُ لَا يَسۡجُدُونَۤ
Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар
84:22بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ يُكَذِّبُونَ
Балки кофирлар ёлғонга чиқарурлар
84:23وَٱللَّهُ أَعۡلَمُ بِمَا يُوعُونَ
Улар (қалбларида) нимани сақлаётганларини Аллоҳнинг Ўзи биладир
84:24فَبَشِّرۡهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ
Уларга аламли азобнинг «башоратини» бер
84:25إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ أَجۡرٌ غَيۡرُ مَمۡنُونِۭ
Илло, иймон келтирганларга ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз, узлуксиз ажрлар бор
Translation: Alaaudeen Mansour.