Surah 83 · 36 verses · Alaaudeen Mansour
Surah Al-Mutaffifin in Uzbek
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
ٱلَّذِينَ إِذَا ٱكۡتَالُواْ عَلَى ٱلنَّاسِ يَسۡتَوۡفُونَ
Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар
وَإِذَا كَالُوهُمۡ أَو وَّزَنُوهُمۡ يُخۡسِرُونَ
Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар
أَلَا يَظُنُّ أُوْلَٰٓئِكَ أَنَّهُم مَّبۡعُوثُونَ
Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми
يَوۡمَ يَقُومُ ٱلنَّاسُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
У кунда одамлар оламларнинг Робби ҳузурида тик турарлар
كـَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٍ
Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжийн»дадир
وَمَا يُكَذِّبُ بِهِۦٓ إِلَّا كُلُّ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ
Уни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар
إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «аввалгиларнинг афсоналари», дер
كـَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ
Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир
كـَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذٍ لَّمَحۡجُوبُونَ
Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар
ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилур
كـَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ
Йўқ!!! Албатта, аброрларнинг китоби «Иллиййийн»дадур
تَعۡرِفُ فِي وُجُوهِهِمۡ نَضۡرَةَ ٱلنَّعِيمِ
Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оласан
خِتَٰمُهُۥ مِسۡكٌۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ
У(шароб)нинг хотимаси мискдандир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар
إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضۡحَكُونَ
Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар
وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ
Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар
وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ
Агар (кофирлар) ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар
وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ
Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «Албатта, анавилар адашганлар», дер эдилар
وَمَآ أُرۡسِلُواْ عَلَيۡهِمۡ حَٰفِظِينَ
Ҳолбуки, улар мўминлар устидан кузатувчи қилиб юборилганлари йўқ-ку
فَٱلۡيَوۡمَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنَ ٱلۡكُفَّارِ يَضۡحَكُونَ
Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар
هَلۡ ثُوِّبَ ٱلۡكُفَّارُ مَا كَانُواْ يَفۡعَلُونَ
Кофирлар бу дунёда қилган ишларининг «савобини» олармиканлар
Translation: Alaaudeen Mansour.