بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
88:1هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡغَٰشِيَةِ
Батаҳқиқ, сенга ғошия хабари келди
88:2وُجُوهٌ يَوۡمَئِذٍ خَٰشِعَةٌ
Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқинч билан тўладир
88:3عَامِلَةٌ نَّاصِبَةٌ
Улар иш бажарувчидир ва ниҳоятда чарчагандир
88:4تَصۡلَىٰ نَارًا حَامِيَةً
Ўта қизиб турган оловга кирадир
88:5تُسۡقَىٰ مِنۡ عَيۡنٍ ءَانِيَةٍ
Улар қайнаб турган булоқдан суғориладир
88:6لَّيۡسَ لَهُمۡ طَعَامٌ إِلَّا مِن ضَرِيعٍ
Уларга тикандан бошқа таом йўқдир
88:7لَّا يُسۡمِنُ وَلَا يُغۡنِي مِن جُوعٍ
У на семиртирмас ва на очликни кетказмасдир
88:8وُجُوهٌ يَوۡمَئِذٍ نَّاعِمَةٌ
Ўшал кунда бир чеҳралар неъмат хурсандлиги билан тўладир
88:9لِّسَعۡيِهَا رَاضِيَةٌ
Улар ўз ишларидан розидир
88:10فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ
Улар олий даражали жаннатдадир
88:11لَّا تَسۡمَعُ فِيهَا لَٰغِيَةً
Унда бекорчи гапларни эшитмаслар
88:12فِيهَا عَيۡنٌ جَارِيَةٌ
Унда оқиб турган булоқлар бордир
88:13فِيهَا سُرُرٌ مَّرۡفُوعَةٌ
Унда баланд-баланд сўрилар бордир
88:14وَأَكۡوَابٌ مَّوۡضُوعَةٌ
Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бордир
88:15وَنَمَارِقُ مَصۡفُوفَةٌ
Ва саф-саф қилиб тизилган ёстиқлар бордир
88:16وَزَرَابِيُّ مَبۡثُوثَةٌ
Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир
88:17أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى ٱلۡإِبِلِ كَيۡفَ خُلِقَتۡ
Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига
88:18وَإِلَى ٱلسَّمَآءِ كَيۡفَ رُفِعَتۡ
Ва осмоннинг қандоқ кўтарилганига
88:19وَإِلَى ٱلۡجِبَالِ كَيۡفَ نُصِبَتۡ
Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига
88:20وَإِلَى ٱلۡأَرۡضِ كَيۡفَ سُطِحَتۡ
Ва ернинг қандоқ текислаб қўйилганига
88:21فَذَكِّرۡ إِنَّمَآ أَنتَ مُذَكِّرٌ
Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан
88:22لَّسۡتَ عَلَيۡهِم بِمُصَيۡطِرٍ
Сен уларнинг устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан
88:23إِلَّا مَن تَوَلَّىٰ وَكَفَرَ
Илло, ким юз ўгирса ва кофир бўлса
88:24فَيُعَذِّبُهُ ٱللَّهُ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَكۡبَرَ
Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир
88:25إِنَّ إِلَيۡنَآ إِيَابَهُمۡ
Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир
88:26ثُمَّ إِنَّ عَلَيۡنَا حِسَابَهُم
Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Бизда бўладир
Translation: Alaaudeen Mansour.