بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
79:1وَٱلنَّٰزِعَٰتِ غَرۡقًا
Шиддат билан (жонни) суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам
79:2وَٱلنَّٰشِطَٰتِ نَشۡطًا
Юмшоқлик билан жон олувчи(фаришта)лар билан қасам
79:3وَٱلسَّٰبِحَٰتِ سَبۡحًا
Сузиб юрувчи(фаришта)лар билан қасам
79:4فَٱلسَّٰبِقَٰتِ سَبۡقًا
Ўзишда мусобақа қилувчи(фаришта)лар билан қасам
79:5فَٱلۡمُدَبِّرَٰتِ أَمۡرًا
Амрнинг тадбирини қилувчи(фаришта)лар билан қасам
79:6يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ
Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда
79:7تَتۡبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ
Унга эргашувчи эргашганда
79:8قُلُوبٌ يَوۡمَئِذٍ وَاجِفَةٌ
Ўша кунда қалблар хавфга тўладир
79:9أَبۡصَٰرُهَا خَٰشِعَةٌ
Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўладир
79:10يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرۡدُودُونَ فِي ٱلۡحَافِرَةِ
Улар: «Биз, албатта, ортга қайтариламизми?» – дерлар
79:11أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمًا نَّخِرَةً
«Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?»
79:12قَالُواْ تِلۡكَ إِذًا كَرَّةٌ خَاسِرَةٌ
Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку!» – дерлар
79:13فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٌ وَٰحِدَةٌ
Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас
79:14فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ
Кўрибсизки, улар (қиёмат) майдонида турибдир
79:15هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
Сенга Мусонинг хабари келдими
79:16إِذۡ نَادَىٰهُ رَبُّهُۥ بِٱلۡوَادِ ٱلۡمُقَدَّسِ طُوًى
Қачонки Роббиси унга Муқаддас Тува водийсида нидо қилди
79:17ٱذۡهَبۡ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ
«Фиръавн ҳузурига бор, албатта, у туғёнга кетди
79:18فَقُلۡ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ
Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми
79:19وَأَهۡدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخۡشَىٰ
Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (ундан) қўрқсанг», дегин»
79:20فَأَرَىٰهُ ٱلۡأٓيَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Ва унга улкан аломатни кўрсатди
79:21فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ
Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди
79:22ثُمَّ أَدۡبَرَ يَسۡعَىٰ
Сўнг ортига ўгирилиб, тезлаб кетди
79:23فَحَشَرَ فَنَادَىٰ
Кейин (одамларни) тўплади ва нидо қилди
79:24فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلۡأَعۡلَىٰ
Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди
79:25فَأَخَذَهُ ٱللَّهُ نَكَالَ ٱلۡأٓخِرَةِ وَٱلۡأُولَىٰٓ
Бас, Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди
79:26إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبۡرَةً لِّمَن يَخۡشَىٰٓ
Албатта, бунда У зотдан қўрққанлар учун ибрат бордир
79:27ءَأَنتُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُۚ بَنَىٰهَا
Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними
79:28رَفَعَ سَمۡكَهَا فَسَوَّىٰهَا
Унинг шифтини юқори кўтарди ва беками-кўст, мустаҳкам қилиб қўйди
79:29وَأَغۡطَشَ لَيۡلَهَا وَأَخۡرَجَ ضُحَىٰهَا
Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди
79:30وَٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ دَحَىٰهَآ
Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди
79:31أَخۡرَجَ مِنۡهَا مَآءَهَا وَمَرۡعَىٰهَا
Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди
79:32وَٱلۡجِبَالَ أَرۡسَىٰهَا
Ва тоғларни собит қилди
79:33مَتَٰعًا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ
Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун
79:34فَإِذَا جَآءَتِ ٱلطَّآمَّةُ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса
79:35يَوۡمَ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا سَعَىٰ
У куни инсон қилган ишларини эслайдир
79:36وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ
Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир
79:37فَأَمَّا مَن طَغَىٰ
Аммо кимики туғёнга кетган бўлса
79:38وَءَاثَرَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا
Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса
79:39فَإِنَّ ٱلۡجَحِيمَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Бас, албатта, Жаҳийм (унга) ўрин бўладир
79:40وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ
Ва аммо, ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса
79:41فَإِنَّ ٱلۡجَنَّةَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Бас, албатта, жаннат (унга) ўрин бўладир
79:42يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرۡسَىٰهَا
Сендан, қиёмат қачон бўлур, деб сўрашадир
79:43فِيمَ أَنتَ مِن ذِكۡرَىٰهَآ
У(қиёмат)нинг зикрини сен қандоқ билардинг
79:44إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَىٰهَآ
Унинг интиҳоси Роббинггагина хос
79:45إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخۡشَىٰهَا
Албатта, сен у(қиёмат)дан қўрқувчиларга огоҳлантирувчисан, холос
79:46كَأَنَّهُمۡ يَوۡمَ يَرَوۡنَهَا لَمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا عَشِيَّةً أَوۡ ضُحَىٰهَا
У(қиёмат)ни кўрган кунлари, худди, бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар
Translation: Alaaudeen Mansour.