Surah 70 · 44 verses · Alaaudeen Mansour

Surah Al-Ma'arij in Uzbek

In English with tafsir

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

70:1

سَأَلَ سَآئِلُۢ بِعَذَابٍ وَاقِعٍ

Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради

70:2

لِّلۡكَٰفِرِينَ لَيۡسَ لَهُۥ دَافِعٌ

Кофирларга. Уни дафъ қилувчи йўқдир

70:3

مِّنَ ٱللَّهِ ذِي ٱلۡمَعَارِجِ

У Аллоҳдан — маъорижлар эгасидандир

70:4

تَعۡرُجُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ وَٱلرُّوحُ إِلَيۡهِ فِي يَوۡمٍ كَانَ مِقۡدَارُهُۥ خَمۡسِينَ أَلۡفَ سَنَةٍ

Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтарилур

70:5

فَٱصۡبِرۡ صَبۡرًا جَمِيلًا

Бас, чиройли сабр қил

70:6

إِنَّهُمۡ يَرَوۡنَهُۥ بَعِيدًا

Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб биладир

70:7

وَنَرَىٰهُ قَرِيبًا

Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз

70:8

يَوۡمَ تَكُونُ ٱلسَّمَآءُ كَٱلۡمُهۡلِ

У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир

70:9

وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ

Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир

70:10

وَلَا يَسۡـَٔلُ حَمِيمٌ حَمِيمًا

Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир

70:11

يُبَصَّرُونَهُمۡۚ يَوَدُّ ٱلۡمُجۡرِمُ لَوۡ يَفۡتَدِي مِنۡ عَذَابِ يَوۡمِئِذِۭ بِبَنِيهِ

Уларни кўриб турадирлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам

70:12

وَصَٰحِبَتِهِۦ وَأَخِيهِ

Ва хотинини ва ака-укасини ҳам

70:13

وَفَصِيلَتِهِ ٱلَّتِي تُـٔۡوِيهِ

Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам

70:14

وَمَن فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ

Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни хоҳлайдир. Сўнгра ўзи нажот топса

70:15

كـَلَّآۖ إِنَّهَا لَظَىٰ

Йўқ! Албатта, у(жаҳаннам) кучли алангадур

70:16

نَزَّاعَةً لِّلشَّوَىٰ

Бошнинг терисини сидириб олувчидур

70:17

تَدۡعُواْ مَنۡ أَدۡبَرَ وَتَوَلَّىٰ

У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни

70:18

وَجَمَعَ فَأَوۡعَىٰٓ

Ва (молни) йиғиб, беркитганни

70:19

إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ خُلِقَ هَلُوعًا

Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир

70:20

إِذَا مَسَّهُ ٱلشَّرُّ جَزُوعًا

Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир

70:21

وَإِذَا مَسَّهُ ٱلۡخَيۡرُ مَنُوعًا

Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир

70:22

إِلَّا ٱلۡمُصَلِّينَ

Илло, намоз ўқувчиларгина мустаснодир

70:23

ٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ دَآئِمُونَ

Улар намозларида доим бўладиганлардир

70:24

وَٱلَّذِينَ فِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقٌّ مَّعۡلُومٌ

Уларнинг молу мулкларида маълум ҳаққ бордур

70:25

لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ

Сўровчи ва бечоралар учундир

70:26

وَٱلَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ

Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир

70:27

وَٱلَّذِينَ هُم مِّنۡ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشۡفِقُونَ

Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир

70:28

إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمۡ غَيۡرُ مَأۡمُونٍ

Албатта, Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир

70:29

وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِفُرُوجِهِمۡ حَٰفِظُونَ

Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир

70:30

إِلَّا عَلَىٰٓ أَزۡوَٰجِهِمۡ أَوۡ مَا مَلَكَتۡ أَيۡمَٰنُهُمۡ فَإِنَّهُمۡ غَيۡرُ مَلُومِينَ

Илло, ўз хотинлари ёки мулки бўлганлардан (сақламасалар), албатта улар маломат қилинмасдир

70:31

فَمَنِ ٱبۡتَغَىٰ وَرَآءَ ذَٰلِكَ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡعَادُونَ

Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир

70:32

وَٱلَّذِينَ هُمۡ لِأَمَٰنَٰتِهِمۡ وَعَهۡدِهِمۡ رَٰعُونَ

Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир

70:33

وَٱلَّذِينَ هُم بِشَهَٰدَٰتِهِمۡ قَآئِمُونَ

Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир

70:34

وَٱلَّذِينَ هُمۡ عَلَىٰ صَلَاتِهِمۡ يُحَافِظُونَ

Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир

70:35

أُوْلَٰٓئِكَ فِي جَنَّٰتٍ مُّكۡرَمُونَ

Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир

70:36

فَمَالِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ قِبَلَكَ مُهۡطِعِينَ

Куфр келтирганларга не бўлдики, сен томон бўйин чўзиб шошилмоқдалар

70:37

عَنِ ٱلۡيَمِينِ وَعَنِ ٱلشِّمَالِ عِزِينَ

Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар

70:38

أَيَطۡمَعُ كُلُّ ٱمۡرِيٍٕ مِّنۡهُمۡ أَن يُدۡخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ

Улардан ҳар бир киши наъийм жаннатга киритилишни тамаъ қилурми

70:39

كـَلَّآۖ إِنَّا خَلَقۡنَٰهُم مِّمَّا يَعۡلَمُونَ

Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз

70:40

فَلَآ أُقۡسِمُ بِرَبِّ ٱلۡمَشَٰرِقِ وَٱلۡمَغَٰرِبِ إِنَّا لَقَٰدِرُونَ

Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта, Биз қодирмиз

70:41

عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ خَيۡرًا مِّنۡهُمۡ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ

Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга ва Биз бу ишни қилишдан ожизмасмиз

70:42

فَذَرۡهُمۡ يَخُوضُواْ وَيَلۡعَبُواْ حَتَّىٰ يُلَٰقُواْ يَوۡمَهُمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ

Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича (хоҳлаганларига) шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар

70:43

يَوۡمَ يَخۡرُجُونَ مِنَ ٱلۡأَجۡدَاثِ سِرَاعًا كَأَنَّهُمۡ إِلَىٰ نُصُبٍ يُوفِضُونَ

У кунда худди санамлар(ибодати)га шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар

70:44

خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٌۚ ذَٰلِكَ ٱلۡيَوۡمُ ٱلَّذِي كَانُواْ يُوعَدُونَ

Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша, уларга ваъда қилинган кундур

Translation: Alaaudeen Mansour.