بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
77:1وَٱلۡمُرۡسَلَٰتِ عُرۡفًا
Кет-кет юборилганлар билан қасам
77:2فَٱلۡعَٰصِفَٰتِ عَصۡفًا
Қаттиқ эсган шамоллар билан қасам
77:3وَٱلنَّٰشِرَٰتِ نَشۡرًا
Ва (шариатни) нашр қилувчилар билан қасам
77:4فَٱلۡفَٰرِقَٰتِ فَرۡقًا
Фарқловчилар билан қасам
77:5فَٱلۡمُلۡقِيَٰتِ ذِكۡرًا
Ваҳийни ташувчилар билан қасам
77:6عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا
Узрларни ёки огоҳлантиришларни ҳам
77:7إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَٰقِعٌ
Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлгувчидир
77:8فَإِذَا ٱلنُّجُومُ طُمِسَتۡ
Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса
77:9وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ فُرِجَتۡ
Ва вақтики, осмон ёрилса
77:10وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ نُسِفَتۡ
Ва вақтики, тоғлар кўчирилса
77:11وَإِذَا ٱلرُّسُلُ أُقِّتَتۡ
Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса
77:12لِأَيِّ يَوۡمٍ أُجِّلَتۡ
Қандоқ кунга сурилган-а
77:13لِيَوۡمِ ٱلۡفَصۡلِ
Ажратиш кунига
77:14وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ
Ажратиш кунини сенга нима билдирди
77:15وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:16أَلَمۡ نُهۡلِكِ ٱلۡأَوَّلِينَ
Аввалгиларни ҳалок қилмадикми
77:17ثُمَّ نُتۡبِعُهُمُ ٱلۡأٓخِرِينَ
Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми
77:18كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ
Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз
77:19وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:20أَلَمۡ نَخۡلُقكُّم مِّن مَّآءٍ مَّهِينٍ
Сизларни ҳақир сувдан яратмадикми
77:21فَجَعَلۡنَٰهُ فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ
Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми
77:22إِلَىٰ قَدَرٍ مَّعۡلُومٍ
Маълум вақтгача
77:23فَقَدَرۡنَا فَنِعۡمَ ٱلۡقَٰدِرُونَ
Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз
77:24وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:25أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ كِفَاتًا
Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми
77:26أَحۡيَآءً وَأَمۡوَٰتًا
Тирикларни ва ўликларни
77:27وَجَعَلۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ شَٰمِخَٰتٍ وَأَسۡقَيۡنَٰكُم مَّآءً فُرَاتًا
Ва Биз унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик
77:28وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:29ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб
77:30ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ ظِلٍّ ذِي ثَلَٰثِ شُعَبٍ
Юрингиз! Уч шўъбаси бор «соя»га қараб
77:31لَّا ظَلِيلٍ وَلَا يُغۡنِي مِنَ ٱللَّهَبِ
У, салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас
77:32إِنَّهَا تَرۡمِي بِشَرَرٍ كَٱلۡقَصۡرِ
Албатта, у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир
77:33كَأَنَّهُۥ جِمَٰلَتٌ صُفۡرٌ
У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир
77:34وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:35هَٰذَا يَوۡمُ لَا يَنطِقُونَ
Бу, улар гапира олмайдиган кундир
77:36وَلَا يُؤۡذَنُ لَهُمۡ فَيَعۡتَذِرُونَ
Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир
77:37وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:38هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِۖ جَمَعۡنَٰكُمۡ وَٱلۡأَوَّلِينَ
Бу ажратиш куни сизларни ва аввалгиларни жамладик
77:39فَإِن كَانَ لَكُمۡ كَيۡدٌ فَكِيدُونِ
Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, Менга ишлатиб кўринг-чи
77:40وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:41إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي ظِلَٰلٍ وَعُيُونٍ
Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир
77:42وَفَوَٰكِهَ مِمَّا يَشۡتَهُونَ
Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир
77:43كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир
77:44إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз
77:45وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:46كُلُواْ وَتَمَتَّعُواْ قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجۡرِمُونَ
Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар
77:47وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:48وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱرۡكَعُواْ لَا يَرۡكَعُونَ
Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар
77:49وَيۡلٌ يَوۡمَئِذٍ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин
77:50فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَهُۥ يُؤۡمِنُونَ
Бас, ундан кейин қайси сўзга ишонадилар
Translation: Alaaudeen Mansour.