Surah 44 · 59 verses · Alaaudeen Mansour

Surah Ad-Dukhan in Uzbek

In English with tafsir

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

44:1

حمٓ

Ҳаа. Мийм

44:2

وَٱلۡكِتَٰبِ ٱلۡمُبِينِ

Очиқ-ойдин Китобга қасам

44:3

إِنَّآ أَنزَلۡنَٰهُ فِي لَيۡلَةٍ مُّبَٰرَكَةٍۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ

Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик

44:4

فِيهَا يُفۡرَقُ كُلُّ أَمۡرٍ حَكِيمٍ

Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур

44:5

أَمۡرًا مِّنۡ عِندِنَآۚ إِنَّا كُنَّا مُرۡسِلِينَ

Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик

44:6

رَحۡمَةً مِّن رَّبِّكَۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلسَّمِيعُ ٱلۡعَلِيمُ

Бу, Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи Зотдир

44:7

رَبِّ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا بَيۡنَهُمَآۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ

У — осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз

44:8

لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۖ رَبُّكُمۡ وَرَبُّ ءَابَآئِكُمُ ٱلۡأَوَّلِينَ

Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота-боболарингизнинг Роббидир

44:9

بَلۡ هُمۡ فِي شَكٍّ يَلۡعَبُونَ

Йўқ! Улар шак-шубҳада ўйнамоқдалар

44:10

فَٱرۡتَقِبۡ يَوۡمَ تَأۡتِي ٱلسَّمَآءُ بِدُخَانٍ مُّبِينٍ

Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут

44:11

يَغۡشَى ٱلنَّاسَۖ هَٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٌ

У, одамларни ўраб олур. Бу, аламли азобдир

44:12

رَّبَّنَا ٱكۡشِفۡ عَنَّا ٱلۡعَذَابَ إِنَّا مُؤۡمِنُونَ

Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, биз иймон келтиргувчидирмиз

44:13

أَنَّىٰ لَهُمُ ٱلذِّكۡرَىٰ وَقَدۡ جَآءَهُمۡ رَسُولٌ مُّبِينٌ

Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди

44:14

ثُمَّ تَوَلَّوۡاْ عَنۡهُ وَقَالُواْ مُعَلَّمٌ مَّجۡنُونٌ

Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу — ўргатилган мажнун», дедилар

44:15

إِنَّا كَاشِفُواْ ٱلۡعَذَابِ قَلِيلًاۚ إِنَّكُمۡ عَآئِدُونَ

Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар

44:16

يَوۡمَ نَبۡطِشُ ٱلۡبَطۡشَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰٓ إِنَّا مُنتَقِمُونَ

Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз

44:17

وَلَقَدۡ فَتَنَّا قَبۡلَهُمۡ قَوۡمَ فِرۡعَوۡنَ وَجَآءَهُمۡ رَسُولٌ كَرِيمٌ

Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди

44:18

أَنۡ أَدُّوٓاْ إِلَيَّ عِبَادَ ٱللَّهِۖ إِنِّي لَكُمۡ رَسُولٌ أَمِينٌ

«Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман

44:19

وَأَن لَّا تَعۡلُواْ عَلَى ٱللَّهِۖ إِنِّيٓ ءَاتِيكُم بِسُلۡطَٰنٍ مُّبِينٍ

Ва Аллоҳга мутакаббирлик қилманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман

44:20

وَإِنِّي عُذۡتُ بِرَبِّي وَرَبِّكُمۡ أَن تَرۡجُمُونِ

Ва, албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим

44:21

وَإِن لَّمۡ تُؤۡمِنُواْ لِي فَٱعۡتَزِلُونِ

Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг»

44:22

فَدَعَا رَبَّهُۥٓ أَنَّ هَٰٓؤُلَآءِ قَوۡمٌ مُّجۡرِمُونَ

У Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», деб дуо қилди

44:23

فَأَسۡرِ بِعِبَادِي لَيۡلًا إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ

Бас, бандаларим ила кечаси юриб кет. Албатта, сиз изингиздан қувилурсиз

44:24

وَٱتۡرُكِ ٱلۡبَحۡرَ رَهۡوًاۖ إِنَّهُمۡ جُندٌ مُّغۡرَقُونَ

Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир

44:25

كَمۡ تَرَكُواْ مِن جَنَّٰتٍ وَعُيُونٍ

Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни

44:26

وَزُرُوعٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ

Экинзорларни ва яхши жойларни

44:27

وَنَعۡمَةٍ كَانُواْ فِيهَا فَٰكِهِينَ

Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар

44:28

كَذَٰلِكَۖ وَأَوۡرَثۡنَٰهَا قَوۡمًا ءَاخَرِينَ

Мана шундай! Биз у(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик

44:29

فَمَا بَكَتۡ عَلَيۡهِمُ ٱلسَّمَآءُ وَٱلۡأَرۡضُ وَمَا كَانُواْ مُنظَرِينَ

Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар

44:30

وَلَقَدۡ نَجَّيۡنَا بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ مِنَ ٱلۡعَذَابِ ٱلۡمُهِينِ

Батаҳқиқ, Бани Исроилга хорловчи азобдан

44:31

مِن فِرۡعَوۡنَۚ إِنَّهُۥ كَانَ عَالِيًا مِّنَ ٱلۡمُسۡرِفِينَ

Фиръавндан нажот бердик. Албатта, у мутакаббир ва ҳаддидан ошганлардан эди

44:32

وَلَقَدِ ٱخۡتَرۡنَٰهُمۡ عَلَىٰ عِلۡمٍ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ

Батаҳқиқ, Биз уларни билиб туриб, оламлар ичидан танлаб олдик

44:33

وَءَاتَيۡنَٰهُم مِّنَ ٱلۡأٓيَٰتِ مَا فِيهِ بَلَٰٓؤٌاْ مُّبِينٌ

Ва уларга оят(мўъжиза)лардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик

44:34

إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَيَقُولُونَ

Албатта, анавилар дерлар

44:35

إِنۡ هِيَ إِلَّا مَوۡتَتُنَا ٱلۡأُولَىٰ وَمَا نَحۡنُ بِمُنشَرِينَ

«Биринчи ўлимимиздан бошқа ҳеч қандай ўлим йўқ ва биз қайта тирилтирилувчи эмасмиз

44:36

فَأۡتُواْ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринглар»

44:37

أَهُمۡ خَيۡرٌ أَمۡ قَوۡمُ تُبَّعٍ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ أَهۡلَكۡنَٰهُمۡۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ مُجۡرِمِينَ

Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар

44:38

وَمَا خَلَقۡنَا ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ وَمَا بَيۡنَهُمَا لَٰعِبِينَ

Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ

44:39

مَا خَلَقۡنَٰهُمَآ إِلَّا بِٱلۡحَقِّ وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَهُمۡ لَا يَعۡلَمُونَ

Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар

44:40

إِنَّ يَوۡمَ ٱلۡفَصۡلِ مِيقَٰتُهُمۡ أَجۡمَعِينَ

Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир

44:41

يَوۡمَ لَا يُغۡنِي مَوۡلًى عَن مَّوۡلًى شَيۡـًٔا وَلَا هُمۡ يُنصَرُونَ

У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас

44:42

إِلَّا مَن رَّحِمَ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلرَّحِيمُ

Магар, кимга Аллоҳ раҳим қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азийз ва ўта раҳимли Зотдир

44:43

إِنَّ شَجَرَتَ ٱلزَّقُّومِ

Албатта, Заққум дарахти

44:44

طَعَامُ ٱلۡأَثِيمِ

Гуноҳкорнинг таомидир

44:45

كَٱلۡمُهۡلِ يَغۡلِي فِي ٱلۡبُطُونِ

У, худди эритилган маъдандек, қоринларда қайнар

44:46

كَغَلۡيِ ٱلۡحَمِيمِ

Қайноқ сувнинг қайнаши каби

44:47

خُذُوهُ فَٱعۡتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَآءِ ٱلۡجَحِيمِ

Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар

44:48

ثُمَّ صُبُّواْ فَوۡقَ رَأۡسِهِۦ مِنۡ عَذَابِ ٱلۡحَمِيمِ

Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар

44:49

ذُقۡ إِنَّكَ أَنتَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡكَرِيمُ

«Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан!»

44:50

إِنَّ هَٰذَا مَا كُنتُم بِهِۦ تَمۡتَرُونَ

Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!»

44:51

إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ

Албатта, тақводорлар омонлик жойида

44:52

فِي جَنَّٰتٍ وَعُيُونٍ

Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар

44:53

يَلۡبَسُونَ مِن سُندُسٍ وَإِسۡتَبۡرَقٍ مُّتَقَٰبِلِينَ

Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар)

44:54

كَذَٰلِكَ وَزَوَّجۡنَٰهُم بِحُورٍ عِينٍ

Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик

44:55

يَدۡعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَٰكِهَةٍ ءَامِنِينَ

Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар

44:56

لَا يَذُوقُونَ فِيهَا ٱلۡمَوۡتَ إِلَّا ٱلۡمَوۡتَةَ ٱلۡأُولَىٰۖ وَوَقَىٰهُمۡ عَذَابَ ٱلۡجَحِيمِ

Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар

44:57

فَضۡلًا مِّن رَّبِّكَۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ

Бу, Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир

44:58

فَإِنَّمَا يَسَّرۡنَٰهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمۡ يَتَذَكَّرُونَ

Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки, эсласалар

44:59

فَٱرۡتَقِبۡ إِنَّهُم مُّرۡتَقِبُونَ

Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар

Translation: Alaaudeen Mansour.