Surah 51 · 60 verses · Alaaudeen Mansour
Surah Adh-Dhariyat in Uzbek
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
ذُوقُواْ فِتۡنَتَكُمۡ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تَسۡتَعۡجِلُونَ
«Азобингизни татиб кўринг», сиз «Қачон бўладир», деб шошилган нарса — шу!» (дейилур)
ءَاخِذِينَ مَآ ءَاتَىٰهُمۡ رَبُّهُمۡۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُحۡسِنِينَ
Роббилари берган нарсаларни олувчилардир. Чунки, улар бундан олдин эҳсон қилувчилардан бўлганлардир
وَفِيٓ أَمۡوَٰلِهِمۡ حَقٌّ لِّلسَّآئِلِ وَٱلۡمَحۡرُومِ
Ва молу мулкларида сўровчи ва бечораларнинг ҳаққи бордир
وَفِي ٱلسَّمَآءِ رِزۡقُكُمۡ وَمَا تُوعَدُونَ
Ва осмонда ризқингиз ҳамда сизга ваъда қилинаётган нарса (бор)
فَوَرَبِّ ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِ إِنَّهُۥ لَحَقٌّ مِّثۡلَ مَآ أَنَّكُمۡ تَنطِقُونَ
Осмону ернинг Роббиси ила қасамки, албатта, у (ваъда) мисоли сиз нутқ қилаётганингиздек ҳақиқатдир
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ضَيۡفِ إِبۡرَٰهِيمَ ٱلۡمُكۡرَمِينَ
Сенга Иброҳимнинг карамли меҳмонларининг хабари келмадими
إِذۡ دَخَلُواْ عَلَيۡهِ فَقَالُواْ سَلَٰمًاۖ قَالَ سَلَٰمٌ قَوۡمٌ مُّنكَرُونَ
Улар унинг ҳузурига кириб, «Салом» деганларида, у «Салом, нотаниш қавмлар», деди
فَرَاغَ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِۦ فَجَآءَ بِعِجۡلٍ سَمِينٍ
Аҳлига (махфий) бориб, семиз бузоқни (пишириб) келтирди
فَقَرَّبَهُۥٓ إِلَيۡهِمۡ قَالَ أَلَا تَأۡكُلُونَ
Уни уларга яқин сурди ва: «Емайсизларми?» – деди
فَأَوۡجَسَ مِنۡهُمۡ خِيفَةًۖ قَالُواْ لَا تَخَفۡۖ وَبَشَّرُوهُ بِغُلَٰمٍ عَلِيمٍ
Улардан хавфсиради. Улар: «Қўрқма», дедилар ва унга илмли ўғил башоратини бердилар
فَأَقۡبَلَتِ ٱمۡرَأَتُهُۥ فِي صَرَّةٍ فَصَكَّتۡ وَجۡهَهَا وَقَالَتۡ عَجُوزٌ عَقِيمٌ
Бас, хотини қичқириб келди ва ўз юзига шапалоқ тушириб: «Қари, туғмас хотин-а?!» – деди
قَالُواْ كَذَٰلِكِ قَالَ رَبُّكِۖ إِنَّهُۥ هُوَ ٱلۡحَكِيمُ ٱلۡعَلِيمُ
Улар: «Сенинг Роббинг шундай деди. Албатта, Унинг Ўзи Ҳакийм ва Алиймдир», дедилар
قَالُوٓاْ إِنَّآ أُرۡسِلۡنَآ إِلَىٰ قَوۡمٍ مُّجۡرِمِينَ
Улар: «Албатта, биз жиноятчи қавмга юборилганмиз
لِنُرۡسِلَ عَلَيۡهِمۡ حِجَارَةً مِّن طِينٍ
Уларнинг устидан лойдан (пиширилган) тошларни ташлаш учун
مُّسَوَّمَةً عِندَ رَبِّكَ لِلۡمُسۡرِفِينَ
Роббинг ҳузурида исрофчилар учун белгилаб қўйилганларни», дедилар
فَمَا وَجَدۡنَا فِيهَا غَيۡرَ بَيۡتٍ مِّنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ
У ерда бир хонадондан бошқа мусулмонларни топмадик
وَتَرَكۡنَا فِيهَآ ءَايَةً لِّلَّذِينَ يَخَافُونَ ٱلۡعَذَابَ ٱلۡأَلِيمَ
Ва у ерда аламли азобдан қўрқадиганлар учун оят(белги) қолдирдик
وَفِي مُوسَىٰٓ إِذۡ أَرۡسَلۡنَٰهُ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ بِسُلۡطَٰنٍ مُّبِينٍ
Ва Мусода ҳам (белги) бор. Биз уни Фиръавнга равшан ҳужжат ила юборганимизда
فَتَوَلَّىٰ بِرُكۡنِهِۦ وَقَالَ سَٰحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونٌ
У юз ўгириб, ишонгани томон юрди ва: «(Мусо) сеҳргар ёки мажнундир», деди
فَأَخَذۡنَٰهُ وَجُنُودَهُۥ فَنَبَذۡنَٰهُمۡ فِي ٱلۡيَمِّ وَهُوَ مُلِيمٌ
Бас, Биз уни ва аскарларини тутиб денгизга ташладик ва у маломатга лойиқ иш қилувчи эди
وَفِي عَادٍ إِذۡ أَرۡسَلۡنَا عَلَيۡهِمُ ٱلرِّيحَ ٱلۡعَقِيمَ
Ва Одда ҳам (белги) бор. Вақтики, Биз уларга туғмас шамолни юбордик
مَا تَذَرُ مِن شَيۡءٍ أَتَتۡ عَلَيۡهِ إِلَّا جَعَلَتۡهُ كَٱلرَّمِيمِ
У қайси нарсага етиб борса, титиб ташламасдан қўймас
وَفِي ثَمُودَ إِذۡ قِيلَ لَهُمۡ تَمَتَّعُواْ حَتَّىٰ حِينٍ
Ва Самудда ҳам (белги) бор. Уларга: «Вақтинчалик маза қилиб туринглар», дейилган вақтда
فَعَتَوۡاْ عَنۡ أَمۡرِ رَبِّهِمۡ فَأَخَذَتۡهُمُ ٱلصَّٰعِقَةُ وَهُمۡ يَنظُرُونَ
Аллоҳнинг амридан бош тортдилар, бас, қараб турган ҳолларида уларни қаттиқ овоз тутди
فَمَا ٱسۡتَطَٰعُواْ مِن قِيَامٍ وَمَا كَانُواْ مُنتَصِرِينَ
Бас, улар ўринларидан туролмадилар ва ёрдам ҳам ололмадилар
وَقَوۡمَ نُوحٍ مِّن قَبۡلُۖ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمًا فَٰسِقِينَ
Ва бундан аввал Нуҳ қавмини ҳам (ҳалок этганмиз). Албатта, улар фосиқ қавм эдилар
وَٱلسَّمَآءَ بَنَيۡنَٰهَا بِأَيۡيْدٍ وَإِنَّا لَمُوسِعُونَ
Осмонни Ўз қўлимизда(қудратимиз) ила бино қилдик. Албатта, Биз уни кенгайтирувчимиз
وَٱلۡأَرۡضَ فَرَشۡنَٰهَا فَنِعۡمَ ٱلۡمَٰهِدُونَ
Ва ерни тўшаб қўйдик. Биз қандоқ ҳам яхши тайёрловчидирмиз
وَمِن كُلِّ شَيۡءٍ خَلَقۡنَا زَوۡجَيۡنِ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ
Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик. Шоядки, эсласангизлар
فَفِرُّوٓاْ إِلَى ٱللَّهِۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٌ مُّبِينٌ
Бас, фақат Аллоҳгагина қочинг. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман
وَلَا تَجۡعَلُواْ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَۖ إِنِّي لَكُم مِّنۡهُ نَذِيرٌ مُّبِينٌ
Ва Аллоҳга бошқа маъбудни шерик қилманглар. Албатта, мен сизларга Ундан (келган) очиқ-ойдин огоҳлантирувчиман
كَذَٰلِكَ مَآ أَتَى ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِم مِّن رَّسُولٍ إِلَّا قَالُواْ سَاحِرٌ أَوۡ مَجۡنُونٌ
Худди шундай, булардан аввалгиларга ҳам ҳар бир Пайғамбар келган вақт (уни) сеҳргар ёки мажнун деганлар
أَتَوَاصَوۡاْ بِهِۦۚ بَلۡ هُمۡ قَوۡمٌ طَاغُونَ
Келишиб олганмилар?! Йўқ, улар туғёнга кетган қавмлардир
وَذَكِّرۡ فَإِنَّ ٱلذِّكۡرَىٰ تَنفَعُ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ
Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур
وَمَا خَلَقۡتُ ٱلۡجِنَّ وَٱلۡإِنسَ إِلَّا لِيَعۡبُدُونِ
Жин ва инсонни фақат Менга ибодат қилишлари учунгина яратдим
مَآ أُرِيدُ مِنۡهُم مِّن رِّزۡقٍ وَمَآ أُرِيدُ أَن يُطۡعِمُونِ
Мен улардан ризқ хоҳламайман ва Мени овқатлантиришларини ҳам хоҳламасман
إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلرَّزَّاقُ ذُو ٱلۡقُوَّةِ ٱلۡمَتِينُ
Албатта, Аллоҳ Ўзи ризқ берувчи, қувват эгаси, шиддатлидир
فَإِنَّ لِلَّذِينَ ظَلَمُواْ ذَنُوبًا مِّثۡلَ ذَنُوبِ أَصۡحَٰبِهِمۡ فَلَا يَسۡتَعۡجِلُونِ
Албатта, зулм қилганларга ўз биродарлари азобичалик азоб бор, шошилмасинлар
فَوَيۡلٌ لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ مِن يَوۡمِهِمُ ٱلَّذِي يُوعَدُونَ
Кофирларга ваъда қилинаётган кунларида ҳалокат бўлсин
Translation: Alaaudeen Mansour.