بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
56:1إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ
Воқиъа воқеъ бўлганда
56:2لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ
Унинг воқеъ бўлишини ёлғонга чиқарувчи (жон) йўқдир
56:3خَافِضَةٌ رَّافِعَةٌ
У, ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир
56:4إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجًّا
Қачонки, ер қаттиқ ларзага келтирилганда
56:5وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسًّا
Ва тоғлар майдаланиб титилганда
56:6فَكَانَتۡ هَبَآءً مُّنۢبَثًّا
Бас, тарқалган чанг-тўзонга айланганда
56:7وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجًا ثَلَٰثَةً
Ва сиз уч тоифа бўлганингизда
56:8فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ
Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир
56:9وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ
Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир
56:10وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ
Ва пешқадамлар, пешқадамлар
56:11أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Улар (Аллоҳга) яқин бўлганлар
56:12فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Сернеъмат жаннатлардадирлар
56:13ثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Аввалгилардан кўпчилик
56:14وَقَلِيلٌ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Ва охиргилардан озчилик
56:15عَلَىٰ سُرُرٍ مَّوۡضُونَةٍ
Тўқима сўрилардадирлар
56:16مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ
Бир-бирларига рўбарў бўлиб ёнбошлаган ҳолдадирлар
56:17يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٌ مُّخَلَّدُونَ
Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар
56:18بِأَكۡوَابٍ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٍ مِّن مَّعِينٍ
Оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан
56:19لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ
Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар
56:20وَفَٰكِهَةٍ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ
Ва хоҳлаган меваларини олиб
56:21وَلَحۡمِ طَيۡرٍ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ
Иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар)
56:22وَحُورٌ عِينٌ
Яна, кўзи гўзал ҳурлар бор
56:23كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ
Мисоли яширилган дур каби
56:24جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Булар — қилиб юрган амалларнинг мукофотидур
56:25لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوًا وَلَا تَأۡثِيمًا
Улар у(Жаннат)да беҳуда, гуноҳ(сўз)ларни эшитмаслар
56:26إِلَّا قِيلًا سَلَٰمًا سَلَٰمًا
Магар «Салом, салом» дейилганини (эшитарлар)
56:27وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ
Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари недир
56:28فِي سِدۡرٍ مَّخۡضُودٍ
Улар тиконсиз сидрзорлардадирлар
56:29وَطَلۡحٍ مَّنضُودٍ
Сермева бананзорлардадирлар
56:30وَظِلٍّ مَّمۡدُودٍ
Ва ёйилган соялардадирлар
56:31وَمَآءٍ مَّسۡكُوبٍ
Оқар сувлардадирлар
56:32وَفَٰكِهَةٍ كَثِيرَةٍ
Сероб мевалардадирлар
56:33لَّا مَقۡطُوعَةٍ وَلَا مَمۡنُوعَةٍ
Тугамайдиган ва ман қилинмайдиган
56:34وَفُرُشٍ مَّرۡفُوعَةٍ
Кўтарилган кўрпачалардадирлар
56:35إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءً
Албатта, Биз у(ҳур)ларни дафъатан, хос қилиб, яратдик
56:36فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا
Бас, уларни бокира қизлар қилиб қўйдик
56:37عُرُبًا أَتۡرَابًا
Бир хилдаги тенгдош маҳбубалар
56:38لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Ўнг тараф эгалари учун
56:39ثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир
56:40وَثُلَّةٌ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир
56:41وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ
Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир
56:42فِي سَمُومٍ وَحَمِيمٍ
Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар
56:43وَظِلٍّ مِّن يَحۡمُومٍ
Қоп-қора тутун соясидадирлар
56:44لَّا بَارِدٍ وَلَا كَرِيمٍ
На салқин эмас ва на фойдали
56:45إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ
Албатта, улар бундан олдин ҳойи-ҳавасга берилганлардан эдилар
56:46وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ
Ва катта гуноҳ ишларни мудом қилиб келган эдилар
56:47وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابًا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ
Ва: «Биз ўлиб, тупроқ ва суяк бўлсак ҳам, қайта тирилтириламизми
56:48أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ
Аввал ўтган оталаримиз ҳам-а?!» – дер эдилар
56:49قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ
Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар
56:50لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٍ مَّعۡلُومٍ
Маълум куни, белгиланган вақтда, албатта, тўпланувчидирлар»
56:51ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ
Сўнгра, сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар
56:52لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٍ مِّن زَقُّومٍ
Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар
56:53فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ
Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар
56:54فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ
Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар
56:55فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ
Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар
56:56هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу
56:57نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ
Биз сизларни яратганмиз, ишонсаларинг-чи
56:58أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ
Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а
56:59ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ
Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми
56:60نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ
Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз
56:61عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ
Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан
56:62وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ
Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишни билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи
56:63أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ
Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а
56:64ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ
Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми
56:65لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمًا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ
Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса, надоматда ажабланиб
56:66إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ
«Албатта, биз зиён кўрганлармиз
56:67بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ
Балки, маҳрум бўлганлармиз, (дейсизлар)
56:68أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ
Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а
56:69ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ
Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз туширувчимизми
56:70لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجًا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ
Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи
56:71أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ
Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а
56:72ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ
Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми
56:73نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةً وَمَتَٰعًا لِّلۡمُقۡوِينَ
Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаат қилиб қўйдик
56:74فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт
56:75فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ
Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман
56:76وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٌ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ
Албатта, агар билсангиз, бу улуғ қасамдир
56:77إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٌ كَرِيمٌ
Албатта, у Қуръони Каримдир
56:78فِي كِتَٰبٍ مَّكۡنُونٍ
У Сақланган китобдадир
56:79لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ
Уни фақат покланганларгина ушлайдир
56:80تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
У, оламларнинг Роббисидан туширилгандир
56:81أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ
Бас, сизлар мана шу сўзга бепарволик қиласизларми
56:82وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ
Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми
56:83فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ
Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи
56:84وَأَنتُمۡ حِينَئِذٍ تَنظُرُونَ
Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар
56:85وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ
Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар
56:86فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ
Агар сиз ҳисоб бермайдиган бўлсангиз
56:87تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи, агар гапларингиз рост бўлса
56:88فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
Агар яқинлаштирилганлардан бўлса
56:89فَرَوۡحٌ وَرَيۡحَانٌ وَجَنَّتُ نَعِيمٍ
Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир
56:90وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса
56:91فَسَلَٰمٌ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Бас, сенга ўнг тараф эгаларидан Салом бўлсин, (дейилур)
56:92وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ
Ва агар ёлғонга чиқарувчи гумроҳлардан бўлса
56:93فَنُزُلٌ مِّنۡ حَمِيمٍ
Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфат
56:94وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ
Ва дўзахга киришдир
56:95إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ
Албатта, ушбу, таъкидки, очиқ-ойдин ҳақиқатдир
56:96فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт
Translation: Alaaudeen Mansour.